«Парма» дарвозабони Зион Сузукининг «ПСЖ»га трансфери барбод бўлди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Париж клуби сешанба куни япониялик дарвозабон трансфери бўйича келишувга эришган. Ҳатто «ПСЖ» Сузуки тиббий кўрикдан ўтиши учун Италияга бориши мақсадида шахсий самолёт ҳам юборган.
«Парма» футболчининг сафарига рухсат берган. Бироқ сўнгги вақтда футболчининг ўзи билан боғлиқ муаммолар юзага келган ва шу сабабли трансфер хавф остида қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ПСЖ» Сузуки трансфери бўйича «Парма» билан қарийб 35 миллион еврога келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.