Live
2
Ўзбек

«ПСЖ» бир қатор етакчи футболчилар билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда

Футбол
14 ноябр, 12:02
Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.
 «ПСЖ» бир қатор етакчи футболчилар билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда
Фото: Getty Images

«ПСЖ» клуби вингер Хвича Кварацхелия билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Грузиялик футболчининг клуб билан амалдаги келишув 2029 йилда ўз ниҳоясига етади. Янги шартномада футболчининг маошини ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, «ПСЖ» бразилиялик ҳимоячи Маркинос билан ҳам шартномани узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Клуб футболчининг ўйинларидан мамнун ва сўнгги ҳафталарда унинг вакиллари билан бу масалани муҳокама қилган.

Клубнинг яна бир устувор вазифаси Усмон Дембеле билан келишувни узайтириш ҳисобланади. Ҳозирда томонлар музокараларни давом эттирмоқда. Дезиру Дуэ ҳам жамоа билан келишувни узайтириши мумкин. Франциялик футболчи билан музокаралар бир неча ҳафта олдин бошланган, аммо жараён Дембеле ва Кварацхелия билан бўлганидек тез ривожланмаяпти. Шу сабабли ушбу масала кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар