«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция Суперкубоги учун «Ланс»га қарши баҳс олдидан жамоа таркиби ва эҳтимолий ротация ҳақида гапирди.
«Биз доимо лойиҳамиз ва ўйин ғоямизга энг мос келадиган футболчиларни излаймиз. Эртага мавсумдаги энг қийин баҳслардан бирини ажойиб стадионда «Ланс»га қарши ўтказамиз.
Сафардаги баҳсда яна ушбу жуда муҳим совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. У ерда яхши футбол намойиш этиш қанчалик қийинлигини биламиз. Бундан ташқари, ҳозир мавсумнинг ўзига хос даври, чунки тайёргарлигимиз оптимал даражада кечмади», — деди Энрике.
Мутахассисдан таркибда жиддий ротация бўлиши кутилаётгани сўралганида эса ҳазил билан жавоб берди:
«Рақибга таркиб борасида маслаҳат беришимни хоҳлайсизми? Ротация бўладими ёки йўқми, билмайман. Ким ўйнашини тушуниш учун хотиним билан гаплашишим керак», — деди Энрике.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» бир неча кун аввал УEФА Суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла»дан (2:1) устун келган эди.