«Челси» яримҳимоячиси Морган Рожерс ёзги трансфер ойнасида Лондон клубига ўтиш қарорини қандай қабул қилгани ҳақида гапирди.
«Бу қарорни қабул қилиш осон бўлмади. Бутун ёз давомида, айниқса жаҳон чемпионати пайтида, бор эътиборимни футболга қаратишни хоҳладим. Кейин жамоа таркиби қандай бўлиши, вазият қандай шаклланиши ва барча музокаралар қандай кечишини билганимдан сўнг қарор қабул қилмоқчи эдим.
Мен бундай қарорни қабул қилишга қодир эканимга ишонч ҳосил қилмоқчи бўлдим. Вақт ўтиши билан турли тафсилотлар бир бутун манзарага айланди. Рис Жеймс, Коул Палмер ва мураббий Хаби Алонсо билан гаплашдим. Уларнинг ҳар бири билан суҳбат менга: «Ҳа, бу мен учун мос вариант», деган хулосага келишимга ёрдам берди», — дея Рожерснинг сўзларини Sky Sports келтирди.