Live
1
Ўзбек

«Комо» «Челси» ҳужумчисини сотиб олиши мумкин

Футбол
14 август, 15:53
Лиам Делап фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
«Комо» «Челси» ҳужумчисини сотиб олиши мумкин
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Лиам Делап фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Англиялик форвард хизматларига «Комо» футбол клуби қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди машҳур инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Италия клуби эҳтимолий трансфер бўйича илк қадамларни ташлаб улгурган. Таъкидланишича, яқинда ҳимоячи Трево Чалобанинг амалга ошган трансферидан кейин «Комо» ва «Челси» ўртасидаги алоқалар анча мустаҳкамланган. Бу ўз ўрнида навбатдаги музокараларда ҳам ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Делап 2025 йил «Челси» сафига келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Тахминий трансфер нархи эса 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар