Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Педру Нету «Ал Ҳилол» билан шахсий шартнома бўйича келишиб олди, деб хабар бермоқда журналист Саша Таволиери.
Манбанинг ёзишича, 26 ёшли футболчи ва клуб ўртасида оғзаки келишувга эришилган. Энди эса «Ал Ҳилол» трансфер суммаси бўйича «Челси» билан музокара олиб боради. Аввалроқ «аристократлар» бу ёз португалиялик футболчиси билан хайрлашиш ниятида эмас эканлиги хабар қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади