«Атлетико» «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг трансферини расман эълон қилди. 28 ёшли аргентиналик футболчи Мадрид клуби билан 2031 йил 30 июнигача амал қиладиган шартнома имзолади.
Трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олган ҳолда 40 миллион еврони ташкил этади.
Ромеро «Тоттенҳэм» сафида беш мавсум ўтказиб, 156 та баҳсда майдонга тушди. У Лондон клуби билан 2025 йилда Европа лигасида ғолиб чиқди.
Маълумот учун, Ромеро Аргентина миллий жамоаси билан 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади