«Интер» клуби «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Жед Спенснинг трансферини эълон қилди.
Қайд этилишича, англиялик 26 ёшли ҳимоячи Милан клуби билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолаган. Футболчининг трансфери 35 миллион еврони ташкил этган.
«Кучли, техник жиҳатдан иқтидорли, яккама-якка вазиятларда жуда яхши ҳаракат қиладиган ва ҳайратланарли тезланишга эга қанот ҳимоячиси Спенс ғайрат билан ва ҳужумкор руҳда ўйнайди.
У доимо олдинга интилишга ва рақиб билан курашишга тайёр, шу билан бирга ҳимояда ҳам ажойиб ҳаракатларни амалга оширишга қодир. Буни у жаҳон чемпионатида Аргентинага қарши ўйинда Жулиано Симеонега қарши ажойиб подкат билан намойиш этди.
Хотиржамлик ва ўзини тута билиш – унинг характеридаги асосий фазилатлар бўлиб, бу сифатлар унга оиласидан мерос бўлиб ўтган ва ўйинида ҳам яққол кўринади. У рақиб билан курашга қачон киришиш кераклигини, қачон эса ҳимоявий позицияни эгаллаш лозимлигини яхши билади», — дейилади «Интер» расмий сайтида.
Ўтган мавсумда Спенс «тақачилар» сафида барча турнирларда 44 та учрашувда майдонга тушган. 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса Англия миллий жамоаси таркибида 8 та ўйин ўтказди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади