Live
16
Ўзбек

«Бавария» ўртоқлик ўйинида «Лейпциг»дан устун келди

Футбол
15 август, 12:38
Жамоалар мавсумолди тайёргарлигидаги сўнгги беллашувини ўтказди.
«Бавария» ўртоқлик ўйинида «Лейпциг»дан устун келди
Фото: Getty Images

«Бавария» янги мавсум олдидан «Лейпциг»га қарши ўртоқлик беллашувида майдонга тушди. Унда Мюнхен клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 11-дақиқада Луис Диас ҳисобни очди. 53-дақиқада эса Браян Груда мувозанатни тиклади. 58-дақиқада мюнхенликлар ҳимоячиси Натаниэл Браун «Бавария»ни яна олдинга олиб чиқди. Беллашувдаги сўнгги гол 81-дақиқада яримҳимоячи Жамол Мусиала ҳисобига ёзилди.

Маълумот учун, «Бавария» ўтган мавсумда Бундеслигада чемпионликни қўлга киритган эди.

Ўртоқлик беллашуви
Бавария – Лейпциг 3:1
Голлар:
Луис Диас 11, Браун 58, Мусиала 81 – Груда 53

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Лейпциг Лейпциг
  • Клуб ўртоқлик ўйинлари Клуб ўртоқлик ўйинлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар