Бугун
51
Ўзбек

«Интер» Лаутарони «Барса»га сотиш ниятида эмас

Футбол
19 август, 23:45
Каталонияликлар ҳам ҳужумчи трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқмаган.
«Интер» Лаутарони «Барса»га сотиш ниятида эмас
Фото: Getty Images

«Барселона» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқмаган. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио хабар берди.

Бунгача Хулиан Алваресни «Атлетико»дан трансфер қилиш имконияти йўқолгани сабабли каталонияликлар кейинги вариантларга ўтгани айтилганди. Улар орасида асосий номзод Лаутаро ҳисобланмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирча «Барселона» вакиллари ҳам, футболчининг агентлари ҳам миланликлар билан боғланмаган. «Интер» эса Лаутарони сотилмайдиган футболчи деб ҳисобламоқда.

Маълумот ўрнида, Мартинес ўтган мавсум А Серияда 30 та учрашув ўтказиб, 17 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди. Аввалроқ «Барселона» Лаутарони сотиб олиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар