Бугун
51
Ўзбек

Моуринио: «Ямал — ажойиб футболчи, менинг футболчиларим эса энг яхшилари»

Футбол
19 август, 22:55
«Реал» бош мураббийи Ямални жамоасида кўришни истамаслигини айтди.
Моуринио: «Ямал — ажойиб футболчи, менинг футболчиларим эса энг яхшилари»
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Барселона» вингери Ламин Ямални жамоасида кўришни истамаслигини айтди.

— Ламин Ямални «Реал»да кўришни хоҳлармидингиз?

— Йўқ. Шубҳасиз, у ажойиб футболчи, ривожланиш учун улкан салоҳиятга эга ёш футболчи. Унинг ёшида Европа ва жаҳон чемпиони бўлиш — ноодатий ҳолат.

Шунга қарамай, бизда юқори даражадаги йигитлар бор ва мен ҳеч ким учун жамоада жой бўшатмасдим. Ҳозир улар — менинг футболчиларим. Менинг футболчиларим эса энг яхшилари, — дея Моуринионинг сўзларини келтиради AS нашри.

Маълумот ўрнида, Жозе 18 август куни «Реал» бош мураббийи сифатида расман таништирилди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

55+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар