Туркия Суперлигаси 3-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Қосимпошо»ни қабул қилди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди.
Беллашувда дастлаб Элдор Шомуродов 18-дақиқада ҳисобни очди. Бироқ меҳмонлар 81-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Элдор беллашувни тўлиқ ўтказди. Файзуллаев эса танаффусда захирага олинди.
Бу натижадан сўнг истанбулликлар очколари сонини 4 тага етказиб, турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. «Қосимпошо» эса 5 очко билан 6-поғонада.
Туркия Суперлигаси. 3-тур.
Башакшеҳир — Қосимпошо 1:1
Голлар: Шомуродов 18 – Диабате 81
Башакшеҳир — Муҳаммед, Умар Али, Эмин, Опоку, Опери, Кемен (Эргун, 64), Умут, Олсен, ШОМУРОДОВ, ФАЙЗУЛЛАЕВ (Сари, 46), Бозок (Зелке, 73).
Туркия. Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалабани сақлаб қола олмади
Футбол
30 август, 16:22
Элдор беллашувни тўлиқ ўтказди. Файзуллаев эса танаффусда захирага олинди.
Фото: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади