Россия Премер-лигасининг 6 турида «Рубин» ўз майдонида Махачкаланинг «Динамо»сига қарши беллашди. Қозон шаҳридаги баҳс 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб Розиков мезбонларни олдинга олиб чиқди. 73-дақиқада эса Миро пеналтидан мувозанатни тиклади. 87-дақиқада Жукич яна гол урди. 90+5-дақиқада Жочич якуний нуқтани қўйди.
Ушбу беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Шу тариқа, «Рубин» очколари сонини 9 тага етказиб, 8-ўринда бормоқда. «Динамо» эса 10 очко билан 7-поғонада.
Россия Премер-лигаси. 6-тур
Рубин – Динамо М 3:1
Голлар: Розиков 62, Жукич 87, Жочич 90+5 – Миро 73 пеналти.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади