Live
13
Ўзбек

Улуғбек Бақоев: «Биринчи бўлим бироз зерикарли ўтди»

Эксклюзив
30 август, 14:41
«Сўғдиёна» устози «Жайхун»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Улуғбек Бақоев: «Биринчи бўлим бироз зерикарли ўтди»
Фото: Сўғдиёна ПФК
30.08.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Сўғдиёна Сўғдиёна 2 : 0 Жайхун Жайхун

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида про лига вакили «Жайхун» жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев қуйидагича фикр билдирди.

— Биз ўйиндан олдин йигитларга ҳар қандай рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлиш кераклигини айтгандик. Ким билан ўйнаётганимиз муҳим эмас — Про-лига жамоасими ёки Суперлига жамоасими, барча рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз керак.

Биринчи бўлим, айтиш мумкинки, бироз зерикарли ўтди. Тўп назорати бор эди, лекин дарвоза томон ҳужумлар деярли бўлмади. Иккинчи бўлимда эса... биринчи бўлимнинг иккинчи ярмидаёқ зарбалар ҳам бошланди ва гол урдик.
Иккинчи тайм ҳам, умуман олганда, худди шу сценарий асосида ўтди. 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик ва кейинги босқичга йўл олдик. Йигитларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Энди Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги турига тайёргарлик кўрамиз.

— «Жайхун» жамоаси ҳақида ҳам бир-икки оғиз гапирсангиз. Ёш йигитлар...

— Ҳа, ёш ва истиқболли йигитлар. Улар ҳаракат қилишяпти, берилган кўрсатмаларни доимо бажаришга интилишади. Буни бугунги ўйинда ҳам кўрдик — мураббий кўрсатмаларини бажаришди, интизомли ўйнашди.
Айрим вазиятларда улар гол ҳам уришлари мумкин эди. Айниқса, узоқ масофадан йўллаган зарбалари хавфли бўлди.
Умуман олганда, бу йигитлар истиқболли ва амбицияли. Ўйлайманки, яқин келажакда уларнинг айримлари Суперлигада ўйнайди», - дея Бақоевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Жайхун Жайхун
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар