Франциялик ҳужумчи Карим Бензема «Ал Ҳилол» билан шартномани ўзаро келишув асосида муддатидан олдин бекор қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Энди 38 ёшли футболчи келажаги борасида қарор қабул қилиши керак. У фаолиятини якунлаш ёки Саудия Арабистонининг бошқа клубига ўтиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Романо маълумотига кўра, Европага қайтиш варианти кўриб чиқилмаяпти.
Маълумот ўрнида, Бензема 2026 йил феврал ойида «Ал Иттиҳод»дан кетгач «Ал Ҳилол» сафига бориб қўшилганди. У янги клуби сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли ассист амалга оширди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади