Бугун
15
Ўзбек

«Астон Вилла» «Манчестер Сити» тарбияланувчиси Ҳарвуд-Беллисни трансфер қилди

Футбол
1 сентябр, 08:49
Бирмингҳэм клуби 24 ёшли марказий ҳимоячи билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
«Астон Вилла» «Манчестер Сити» тарбияланувчиси Ҳарвуд-Беллисни трансфер қилди
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» «Саутҳэмптон» марказий ҳимоячиси Тейлор Ҳарвуд-Беллис трансферини расман эълон қилди.

«Манчестер Сити» академияси тарбияланувчиси «Астон Вилла» билан узоқ муддатли шартнома имзолади. ОАВ маълумотларига кўра, Бирмингҳэм клуби футболчи учун «Саутгҳэмптон»га 35 млн евро тўлаган.

Ҳарвуд-Беллис ўтган мавсумда Чемпионшипда 41 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та ассист қайд этган.

«Астон Вилла» трансфер ойнасининг сўнгги кунида «ПСЖ»дан 18 ёшли вингер Ибраҳим Мбайе трансферини ҳам расман эълон қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Саутҳемптон Саутҳемптон
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар