Бугун
22
Ўзбек

Ҳванг Хи Чан «Шалке»га ижара асосида ўтди

Футбол
1 сентябр, 23:31
Жанубий Корея миллий жамоаси ҳужумчиси «Вулверҳэмптон»дан «Шалке»га бир мавсумга ижара асосида кўчиб ўтди.
Ҳванг Хи Чан «Шалке»га ижара асосида ўтди
Foto: Getty Images

30 ёшли футболчи Гелзенкирхен клубида 2027 йил 30 июнгача тўп тепади. Келишувда «Шалке»нинг футболчини €3 млн эвазига сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

Ҳванг Хи Чан «Вулверҳэмптон»нинг Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг жамоани тарк этди. Янги бош мураббий режаларидан жой олмаган ҳужумчи фаолиятини яна юқори даражадаги чемпионатда давом эттиришга қарор қилган.

Жанубий кореялик футболчи Бундеслигада аввал «Ҳамбург» ва «Лейпциг» сафида ўйнаган. У янги жамоасидаги дебютини навбатдаги турда «Бавария»га қарши ўтказиши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Schalke 04 Schalke 04
Бугунги янгиликлар