Бугун
59
Ўзбек

Карвахал «Реал»дан кетганидан кейин янги клуб изламоқда

Футбол
23 июл, 08:47
Испаниялик ҳимоячининг юқори маоши трансфер музокараларини мураккаблаштирмоқда.
Карвахал «Реал»дан кетганидан кейин янги клуб изламоқда
Foto: Getty Images

34 ёшли ҳимоячи Дани Карвахал «Реал»ни тарк этганидан сўнг ҳамон янги жамоа топа олгани йўқ. Бу ҳақда Vavel хабар берди.

Манбага кўра, тажрибали футболчи яна камида бир мавсум юқори савияда ўйнашни режалаштирмоқда. Бироқ унинг маош борасидаги талаблари янги клуб топиш жараёнини қийинлаштирмоқда.

Карвахал «Реал» сафида йилига тахминан 10,4 миллион евро маош олган. Айни пайтда унга қизиқиш билдираётган кўплаб клублар бундай молиявий шартларни бажаришга тайёр эмас.

Футболчига даъвогарлар қаторида «Байер» ҳам бўлган. Леверкузен клуби Карвахални яна ўз сафига қайтариш имкониятини кўриб чиққан, бироқ молиявий масалалар сабаб музокаралар ривожланмаган.

Шунингдек, ҳимоячига «Интер» қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Бундан ташқари, унинг фаолиятини Саудия Арабистони, Қатар ёки МЛСда давом эттириши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Қайд этиш жоиз, Карвахал «Реал» сафида қарийб 450 та баҳсда майдонга тушди. У клуб билан 6 марта УEФА Чемпионлар лигаси, 4 марта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Умумий ҳисобда эса унинг ҳисобида клуб ва миллий жамоа сафида қўлга киритилган 27 та соврин мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар