Live
4
Ўзбек

«Реал» Родри трансфери ҳақидаги хабарлардан норози — АS

Футбол
23 июл, 11:40
Мадрид клуби испаниялик яримҳимоячи билан ҳеч қандай алоқа бўлмаганини таъкидламоқда.
«Реал» Родри трансфери ҳақидаги хабарлардан норози — АS
Foto: Getty Images

«Реал» раҳбарияти «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрига қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Мадрид клубида бу борадаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилмоқда. Шунингдек, «қироллик клуби» вакиллари футболчи билан ҳеч қандай алоқа ўрнатилмаганига урғу берган.

Хабарда қайд этилишича, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио жамоага Родрининг ўйин услубига мос келмайдиган тактик моделни сингдирмоқчи. Шу боис испаниялик яримҳимоячи клубнинг трансфер режалари қаторига кирмайди.

Шу билан бирга, «Манчестер Сити» ЖЧ-2026 ғолиби бўлган футболчини тахминан 60 миллион евро эвазига сотишга тайёр экани айтилмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Родри барча мусобақаларда 33 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Унинг «Манчестер Сити» билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Тransfermarkt портали яримҳимоячининг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Қайд этиш жоиз, «Реал» Родрига қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар аввалроқ бир неча манбаларда тарқалган эди. Бироқ АS маълумотига кўра, Мадрид клуби бу миш-мишларни инкор этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар