«Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд фаолиятини «Лидс Юнайтед»да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, «Лидс Юнайтед» 22 ёшли посбон трансферини якунлаш арафасида. Футболчининг ўзи ҳам жамоага қўшилиш истагини билдирган.
Ҳозирда томонлар трансфернинг якуний шартлари, жумладан, кейинчалик сотиб олиш банди юзасидан музокараларни давом эттирмоқда.
Шунингдек, Жейкобснинг таъкидлашича, «Нюкасл» сўнгги вақтларда Траффорд бўйича ҳеч қандай музокара олиб бормаган ва расмий таклиф ҳам юбормаган. Клубнинг дарвозабонга қизиқиши аввалроқ, «Манчестер Сити» Сандро Тонали трансфери устида ишлаётган пайтда юзага келган.