Бугун
59
Ўзбек

«Ман Сити» Буадди учун 90 млн евро сарфлашга тайёр

Футбол
23 июл, 03:00
«Шаҳарликлар» марокашлик футболчига бўлган қизиқишини сусайтиргани йўқ.
«Ман Сити» Буадди учун 90 млн евро сарфлашга тайёр
Фото: The Mirror

Марокашлик яримҳимоячи Айюб Буадди АПЛнинг топ жамоаларидан бирига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

«Манчестер Сити» футболчига бўлган қизиқишини сусайтиргани йўқ. «Шаҳарликлар» раҳбарияти Буадди трансфери учун 90 миллион евро ажратишга тайёр.

Маълумот ўрнида, Айюб 2023 йил ёзидан буён «Лилл» сафида тўп тепиб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача амал қилади.

Transfermarkt портали футболчининг нархини 80 миллион евро деб баҳолаган. Аввалроқ Буадди Франция эмас, Марокашни танлаганидан афсусланмаслигини айтиб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Лилл Лилл
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар