«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри бел қисмидаги жароҳати сабаб жарроҳлик амалиётини ўтказади. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
30 ёшли футболчининг қачон майдонга қайтиши ҳозирча маълум эмас. Шу билан бирга, Родрининг «шаҳарликлар» сафидаги келажаги ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.
Маълумот ўрнида, яримҳимоячи 2026 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Турнир финалида Испания миллий жамоаси Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Аввалроқ «Манчестер Сити» Родри трансферидан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади