Бугун
25
Ўзбек

«Реал» Родри трансфери бўйича музокараларни бошлади

Футбол
29 июл, 06:10
Перес трансферни маъқуллади.
«Реал» Родри трансфери бўйича музокараларни бошлади
Foto: Getty Images

«Реал» Родри бўйича «Манчестер Сити» билан алоқага чиқди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, мадридликлар президенти Флорентино Перес трансферни маъқуллаганидан сўнг клублар эҳтимолий трансфер юзасидан музокараларни бошлаган.

Хабар қилинишича, «Реал» испаниялик 30 ёшли яримҳимоячи учун 50 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр.

Родри ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса у Испаниянинг барча 8 та ўйинида қатнашди ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар