Бугун
30
Ўзбек

Месси «Интер Майами»нинг навбатдаги ўйинида майдонга туша оладими? Мураббий бу саволга жавоб берди

Футбол
1 август, 02:37
МЛС навбатдаги турида майамиликлар «Коламбус Крю» жамоаси билан рўбарў келади.
Месси «Интер Майами»нинг навбатдаги ўйинида майдонга туша оладими? Мураббий бу саволга жавоб берди
Фото: Getty Images
01.08.2026 FT MLS USA Интер Майами Интер Майами 2 : 2 Коламбус Крю Коламбус Крю

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Мессининг «Колумбус Крю»га қарши МЛС ўйинида иштирок этиши борасида ноаниқликлар пайдо бўлди.

Жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Гилермо Оёс аргентиналикнинг бўлажак баҳсда ўйнашга қанчалик тайёрлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини айтди.

«У яқиндагина қайтиб келди, шунинг учун биз ҳали ҳаммасини батафсил муҳокама қилишга улгурмадик. Аммо биз у ва Родриго Де Паулнинг яна жамоага қайтганидан хурсандмиз» - деди Оёс ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, «Интер Майами» - «Колумбус Крю» учрашуви эртага, 2 август куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Месси бунгача жаҳон чемпионатидан кейинги таътилда бўлган ва яқинда клуб ихтиёрига қайтган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Коламбус Крю Коламбус Крю
  • MLS USA MLS USA
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар