Ҳужумчи Энес Унал яна «Хетафе» ўйинчисига айланди.
29 ёшли турк «Борнмут»ни текинга тарк этди. Бироқ инглиз клуби бонуслар кўринишида 1,3 миллион фунтгача маблағ олиши, шунингдек, Энеснинг келажакдаги ҳар қандай трансферидан 20 фоиз улушга эга бўлиши мумкин.
«Хетафе»нинг маълум қилишича, футболчи 2029 йил июнига қадар мўлжалланган 3 йиллик шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Унал 2020 йилда Испания клубига қўшилган. Кейин 2024 йилда «Борнмут» сафида ижара асосида ўйнаган ва шундан сўнг инглиз клуби томонидан сотиб олинганди.
Ҳужумчи «Хетафе» сафида жами 109 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урган.
Унал «Хетафе»га қайтди
Футбол
14 август, 00:21
Туркиялик форвард «Борнмут»ни тарк этиб, Мадрид клубига қўшилди.
Foto: Getafe