Бугун
29
Ўзбек

Махачев: «20 та жангдан иборат ғалабали серия қайд этсам, рекордни ҳеч ким янгилай олмайди»

MMA
14 август, 03:14
Ярим ўрта вазн чемпиони UFC'даги мақсади ҳақида гапирди.
Махачев: «20 та жангдан иборат ғалабали серия қайд этсам, рекордни ҳеч ким янгилай олмайди»
Foto: Getty Images

UFC’нинг ярим ўрта вазн бўйича чемпиони Ислом Махачев ММА жангчиси сифатидаги фаолиятидаги кейинги мақсади ҳақида гапирди.

«Биз аллақачон барча мумкин бўлган рекордларни янгиладик. Эҳтимол, энди 20 та жангдан иборат ғалабали серияни қайд этиш керак. Бу жуда яхши бўларди.

Агар кетма-кет 20 та ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқсак, эҳтимол, ҳеч ким бу рекордни янгилай олмайди»,
— деди Махачев.

Айни пайтда Махачев кетма-кет 16 та ғалабадан иборат серияга эга. 16 август куни у Филаделфияда бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирида Иэн Гэррига қарши жанг қилади.

Бугунги янгиликлар