«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Маркус Рэшфорднинг клубга қайтиши ҳақида фикр билдирди. Ўтган мавсумда ҳужумчи «Барселона» сафида ижара асосида тўп тепди.
The Athletic нашри таъкидлашича, манкунианликлар устози англиялик футболчининг бу ёзда «Юнайтед»да қолиш-қолмаслигини тасдиқлашдан бош тортди.
«Маркус — бизнинг футболчимиз ва у бошқалар қатори жамоанинг бир қисми. У сафимизга қўшилди ва жуда яхши машғулот ўтказди. Уни анчадан бери, бошқа айрим футболчилар каби яхши биламан. Шунинг учун унга бошқалардан фарқли муносабатда бўлмайман. Аммо бу ҳафта уни яна жамоа билан бирга кўриш жуда ёқимли бўлди. Бу борада жуда оптимистик кайфиятдаман.
Маркус — жуда яхши футболчи. Агар фаолиятингиз 10 ёки 15 йил давом этса, баъзи пайтларда ишлар бошқа йўналишга ўзгариб кетиши мумкин. Бу — оддий ҳолат, бўлиб туради. Кўтарилишлар ҳам, пасайишлар ҳам бўлади ва бу ҳар доим ҳам бир кишининг қарорига боғлиқ эмас. Бундай ҳолатлар учрайди. Аммо ҳозир биз жамоа сифатида ижобий ҳолатдамиз ва Маркус бизга кўп нарса бера олади.
У буни аллақачон амалга оширган ва яна такрорлай олади. Шунинг учун бу жуда қувонарли. У жамоага янги нарсалар олиб киради», — дея Кэррикнинг сўзларини келтиради нашр.
Кэррик: «Рэшфорд — бизнинг футболчимиз. У жамоа ўйинига янгилик олиб кира олади»
Футбол
14 август, 04:25
«МЮ» бош мураббийи ижарадан қайтган ҳужумчи ҳақида фикр билдирди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади