Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) ва Колумбия футбол федерацияси сейсмик фаолликдан жабрланганларга 1 миллион доллар миқдорида маблағ ажратди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 10 август куни Колумбиянинг ғарбий қисмида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Қурбон бўлганлар сони 265 нафарга етди, 3494 киши жароҳат олган, 496 киши эса бедарак йўқолганлар рўйхатида.
«Бундай қайғули кунларда футбол оиласининг четда туриб қолиши мумкин эмас. У бирдам бўлиши ва минтақада футболга хос бўлган ижтимоий масъулият тамойилига амал қилиши керак. Шу сабабли ҳар икки ташкилот ушбу оғир ва фавқулодда вазиятда Колумбия халқига ёрдам қўлини чўзиш учун кучларини бирлаштирмоқда.
Молиявий ёрдам биринчи хоним Ана Лусия Пинеда бошчилигидаги «Колумбия — ягона юрак» кампанияси орқали йўналтирилади.
КОНМЕБОЛ ва Спортчиларга ёрдам жамғармаси халқаро спорт ҳамжамияти, клублар, ҳамкорлар ва мухлисларни ушбу миллий миқёсдаги фавқулодда вазиятни бартараф этишга қаратилган маблағ йиғиш ва зарур товарлар билан таъминлаш ташаббусларини қўллаб-қувватлашда давом этишга чақиради», — дея хабар берди Колумбия футбол федерацияси сайти.
КОНМЕБОЛ ва Колумбия ФФ зилзиладан жабр кўрганларга 1 миллион доллар ажратди
Футбол
14 август, 04:43
Колумбиядаги ҳодиса оқибатида 265 киши қурбон бўлди, 3494 киши жароҳат олди, 496 киши эса бедарак йўқолган.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади