«Барселона» айни пайтда уч нафар марказий ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар асосан чап оёқли футболчиларни кузатиб боряпти. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» қизиқиш билдираётган энг машҳур футболчи — Билбаонинг «Атлетик» клуби ҳимоячиси Эмерик Лапорт. У 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Пау Кубарси билан бирга Испаниянинг марказий ҳимоясида ҳаракат қилган.
Шунингдек, Каталония клуби «Лейпциг» ҳимоячиси Кастелло Лукебани ҳам кузатмоқда. Унинг шартномасида 80 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган, аммо «буқалар» 23 ёшли футболчини бундан арзонроқ нархга сотиши мумкин.
«Барселона»га «Бетис» ҳимоячиси Натан ҳам қизиқ. Унинг шартномасидаги товон пули ҳам 80 миллион еврони ташкил этади, бироқ клуб футболчини арзонроқ нархга қўйиб юборишга тайёр. Аввалроқ футболчининг агенти «кўк-анорранглилар» томонидан қизиқиш борлигини маълум қилганди.
«Барселона» марказий ҳимояни кучайтириш учун 3 футболчига қизиқмоқда
Футбол
14 август, 02:50
Уларнинг иккиси Ла Лигада ўйнайди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади