Суперлиганинг 17-турида «Бухоро» клуби ОКМКни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида устунликка эришди. Олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов эса мағлубият билан якунланган учрашув борасида фикрларини айтиб ўтди.
— Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Қизиқарли тарзда кечди. Жадвалда ҳам бир-биримизга яқин эдик, у кутилган ҳол. Лекин бунинг учун гол уриш керак ва бундан олдин ҳам айтиб ўтган эдим: жуда ҳам оддий голларни ўтказиб юборяпмиз. Энди учрашувга келадиган бўлсак, бу олти очколик ўйин эди. Йигитларга ҳам таъкидлаб ўтган эдим. «Бухоро»ни табриклаймиз. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.
Бу ўйин давомида бешта вазиятимиз бўлди. 0:0 пайтида ҳам ўша вазиятлар ҳолати жуда ҳам яхши эди, гол уришда фойдалана олмадик. Вазият яратяпмиз, голларни қийинчилик билан амалга оширяпмиз, оддий вазиятларда эса гол ўтказяпмиз. Ҳозир ечиниш хонасида ҳам айтдим: ютиш учун гол уриш керак.
— Биринчи бўлимдан сўнг дарвозабон бўйича бошқа қарор бўлганми?
—Биринчи бўлимда оддий хатолардан бошланди. Шу тўпни бошлашда, қўлдан ташлашда икки марта, кейин ўртага ошириши... Қанақадир тушунарсиз ҳолат, ишончсиз чиқди-да ва голли вазиятда ҳам унақа жуда, анави нима дейди, оғир вазият эмас, эди-да. Бемалол қўли билан ушлайдиган вазият эди, шуни кўриб турдим. Ўшанинг учун ҳам балки, яхши ухламагандир, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмагандир. Бунинг сабабини билмаймиз-да, энди. Кейинчалик, ҳали ўйинни бошқатдан ўрганиб чиққанимизда, йигитлар билан гаплашиб, ўшанда биламиз», - дея Қосовнинг сўзларини келтиради Tribina.uz журналисти.
Миржалол Қосимов: «Бу олти очколик ўйин эди»
Эксклюзив
13 август, 23:51
ОКМК устози «Бухоро»га қарши баҳсдан сўнг фикрларини билдирди.
Фото: ОКМК