Эванн Гессанд «Кристал Пэлас»да яна бир мавсум ўтказади.
Лондон клуби «Астон Вилла»нинг 25 ёшли вингерини сотиб олиш имконияти билан ижарага олганини эълон қилди.
Ивуарлик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ҳам «Кристал Пэлас»да ўтказганди, бироқ клуб 30 миллион евро эвазига уни тўлиқ сотиб олиш бандини фаоллаштирмаган.
Гессанд ўтган мавсум АПЛ доирасида «Кристал Пэлас» сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. «Астон Вилла» таркибида эса Премер-лиганинг биринчи даврасида 13 та ўйин ўтказиб, 1 та голга ассистентлик қилганди.
«Кристал Пэлас» Гессандни яна бир мавсумга ижарага олди
Футбол
14 август, 05:08
Ивуарлик вингер янги мавсумни ҳам Лондон клубида ўтказади.
Foto: Getty Images