Live
13
Ўзбек

Аморим икки сабаб туфайли Леаудан қутулмоқчи

Футбол
15 август, 03:10
«Милан» бош мураббийи янги мавсумда ҳамюрти хизматларига эҳтиёж сезмаяпти.
Аморим икки сабаб туфайли Леаудан қутулмоқчи
Фото: Gettyimages

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим янги мавсумда ҳамюрти Рафаэл Леаунинг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти.

Катта эҳтимол билан вингер шу ёзда клубни тарк этади. «Россонери»нинг янги бош мураббийи 27 ёшли футболчи ўзининг тактик услубига мос келмайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди. Бундан ташқари мутахассисга футболчининг кийиниш хонасидаги салбий таъсири ёқмаяпти.

«Милан» Рафаэл Леау учун сўралаётган нархни пасайтиришга рози – миш-мишларга қараганда эҳтимолий харидорлар португалияликни 40 млн евро эвазига қўлга киритиши мумкин. Маълумотларга кўра, Туркиянинг «Галатасарой» клуби футболчига бўлган қизиқишини йўқотмаган.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим июн ойида Массимилиано Аллегрининг ўрнини эгаллаб, Италия клубида иш бошлади.

Маълумот учун, А Серия ўтган мавсумида Леау 29 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар