Live
1
Ўзбек

«ПСЖ» нима учун сўнгги паллада Сузукидан воз кечгани маълум

Футбол
16 август, 02:59
«Парма» клуби дарвозабони Парижга кўчиб ўтишга жуда яқин эди.
«ПСЖ» нима учун сўнгги паллада Сузукидан воз кечгани маълум
Фото: Gettyimages

«Парма» дарвозабони Сион Сузуки «Пари Сен-Жермен»га ўтиш арафасида эди, аммо келишув амалга ошмади.

Япониялик футболчининг атрофидагилар томонидан қўйилган талаблар туфайли трансфер амалга ошмади. Transfer News Live нашрининг хабар беришича, дарвозабон вакиллари шартнома имзолашда «ПСЖ»дан 5 миллион евро агентлар учун комиссия пули талаб қилишган, шунингдек, 2027 йилдан бошлаб Сузукуи жамоанинг «биринчи рақамли» кипери бўлиши борасида кафолат сўрашган. Шунингдек, ижара бўйича алоҳида сўров ҳам мавжуд бўлган: футболчини фақат Чемпионлар лигасида иштирок этувчи клуб билан вариант қониқтирарди, айнан шу фактор «Ювентус» вариантининг рад этилишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эндиликда Сузуки учун баҳсда янги фаворит сифатида Англиянинг «Астон Вилла» клуби кўрилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Парма Парма
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар