Мадриднинг «Реал» клубининг франциялик форварди Килиан Мбаппе мавсум бошланиши арафасидаги машғулотлар юкламаси ҳақида фикр билдирди.
Франциялик спортчи «қаймоқранглилар»нинг дастлабки назорат ўйинларини ўтказиб юборди, аммо яқинда таътилдан қайтиб, жамоадошлари сафига бориб қўшилди.
«Мен бор кучимни 100% сарфлашга ҳаракат қиламан, чунки ҳозир максимал даражада қаттиқ машқ қилиш муҳим. Кейинчалик, ўйинлар бошланганда, тикланиш ва юкламани тўғри тақсимлаш биринчи планга чиқади. Мавсум стартидан аввал тайёргарликни ошириш ва Ла Лиганинг биринчи ўйинига тўлиқ тайёргарлик билан етиб бориш жуда ҳам муҳим», – деди Мбаппе The Touchline нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи Испания чемпионати ўтган мавсумида 25 та гол уриб, энг яхши тўпурар номига сазовор бўлганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади