Live
5
Ўзбек

Сузуки «Астон Вилла»га ўтишга рози бўлди — «Парма» билан музокаралар илғор босқичда

Футбол
16 август, 07:03
Япония миллий жамоаси дарвозабони «ПСЖ»га трансфери амалга ошмагач, Англия клубига ўтишга яқин.
Сузуки «Астон Вилла»га ўтишга рози бўлди — «Парма» билан музокаралар илғор босқичда
Foto: Getty Images

«Парма» дарвозабони Зион Сузуки «Астон Вилла»га ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Аввалроқ япониялик футболчининг «ПСЖ»га трансфери агентларининг юқори молиявий талаблари сабаб амалга ошмагани маълум бўлганди. Шундан сўнг «Астон Вилла» италиялик клуб билан боғланди.

Англия жамоаси Сузуки учун 35 миллион евро тўлашга тайёр. Айни пайтда клублар ўртасидаги музокаралар илғор босқичга етган.

25 ёшли дарвозабоннинг ўзи ҳам Бирмингҳэм клубига ўтишга розилик берган. Энди томонлар трансфер шартларини якуний келишиб олиши керак.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Парма Парма
Бугунги янгиликлар