Live
1
Ўзбек

«Бавария» ўйин пайтида ҳушидан кетган Мусиаланинг соғлиғи ҳақида хабар берди

Футбол
15 август, 22:35
Клуб спорт директори Макс Эберл футболчининг ҳолати ҳақида гапирди.
«Бавария» ўйин пайтида ҳушидан кетган Мусиаланинг соғлиғи ҳақида хабар берди
Фото: Gettyimages

«Бавария» клуби спорт директори Макс Эберл «Лейпциг»га қарши назорат ўйини вақтида ҳушини йўқотган жамоа аъзоси Жамал Мусиаланинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 15 август куни Тошкент вақти билан тунда бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида мюнхенликлар ғалабаси билан якунланди.

«Унинг аҳволи яхши ва ҳозир энг муҳими шу», — дея Эберл сўзларидан иқтибос келтирди Bild.

Воқеа ўйиннинг 83‑дақиқасида, 23 ёшли футболчи гол урганидан кўп ўтмай, юз берди. Исмоил Сайбари ўз вақтида Мусиаланинг аҳволи ёмонлашганини сезиб қолди ва уни ушлаб қолди — шу сабаб Мусиала майдонга йиқилиб тушгани йўқ. Тиббиёт ходимлари бир неча дақиқа давомида футболчига ёрдам кўрсатишди. Шундан сўнг Мусиала ўзи майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Бара Ндиайе тушди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Лейпциг Лейпциг
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар