Live
2
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» Бундеслигада ҳаракат қилаётган форвардга эътибор қаратди

Футбол
18 август, 13:28
«Фрайбург» ҳужумчиси Матанович фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
«Манчестер Юнайтед» Бундеслигада ҳаракат қилаётган форвардга эътибор қаратди
Фото: Gettyimages

«Фрайбург» ҳужумчиси Игор Матанович «Манчестер Юнайтед» сафига кўчиб ўтиши мумкин.

«Қизил иблислар» аллақачон 23 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокаралар ўтказган, деб хабар бермоқда CaughtOffside нашри.

Агар Жошуа Зиркзе клубни тарк этса, манчестерликлар хорватиялик трансфери бўйича расмий таклиф юборишлари мумкин. Ўз навбатида, вазиятни «Тоттенҳем» ҳам кузатиб бормоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Игор Матанович «Фрайбург» сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали форварднинг актуал трансфер нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фрайбург Фрайбург
Бугунги янгиликлар