Live
3
Ўзбек

«Барселона» Канcелуни илк баҳсгача рўйхатдан ўтказишига ишонмоқда

Футбол
22 август, 04:45
Каталония клуби португалиялик ҳимоячини янги мавсумдаги илк учрашувга қайдномага киритишни режалаштирмоқда.
«Барселона» Канcелуни илк баҳсгача рўйхатдан ўтказишига ишонмоқда
Foto: Getty Images
23.08.2026, 15:30 Испания Ла Лигаси Элче Элче - : - Барселона Барселона

«Барселона» Жоау Канcелуни Ла Лиганинг янги мавсумидаги илк баҳсгача рўйхатдан ўтказиш масаласида хотиржамликни сақламоқда. Аввалроқ каталонияликлар португалиялик ҳимоячининг «Ал Ҳилол»дан трансферини расман эълон қилганди.

Jijantes FC маълумотига кўра, «Барселона» Канcелуни яқин бир неча соат ичида рўйхатдан ўтказишига ишонмоқда. Шундан сўнг бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик футболчини Испания чемпионатининг янги мавсумидаги илк баҳс учун қайдномага киритиши мумкин.

Маълумот учун, «Барселона» 23 август куни Ла Лига 1-турида сафарда «Элче»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 01:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Элче Элче
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар