«Челси» бразилиялик ҳужумчиси Жоао Педро билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
24 ёшли футболчининг Лондон клуби билан янги шартномаси 2034 йилга қадар мўлжалланган. Қайд этиш лозим, Педро 2025 йил июл ойида «кўклар» сафига келиб қўшилганди.
Маълумот ўрнида, бразилиялик футболчи 2025/2026 йилги мавсумда барча турнирларда 20 та гол урди. Шунингдек, мавсум якунига етгач «Челси» мухлислари Жоаони жамоанинг энг яхши футболчиси деб топишди.
Аввалроқ Педронинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади