Live
15
Ўзбек

«ПСЖ» Мбайе учун 70 млн евро талаб қилмоқда, «Ливерпул» эса уни 50 млн еврога баҳоламоқда

Футбол
22 август, 06:15
Франция клуби ва Англия жамоаси 18 ёшли вингернинг трансфер суммаси бўйича турлича фикрда.
«ПСЖ» Мбайе учун 70 млн евро талаб қилмоқда, «Ливерпул» эса уни 50 млн еврога баҳоламоқда
Foto: Getty Images

«ПСЖ» «Ливерпул» қизиқиш билдираётган вингер Ибраҳим Мбайе трансфери учун 70 миллион евро талаб қилмоқда. Бироқ бу сумма музокаралар учун бошланғич нарх сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.

Манбага кўра, «Ливерпул» 18 ёшли футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда ва Мбае учун ҳатто 60 миллион евро тўлашга ҳам тайёр эмас. Шу билан бирга, Мерсисайд клуби футболчининг ўзи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Мбайе «ПСЖ» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумда барча турнирларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Ибраҳим Мбайе­нинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар