«Милан» яримҳимоячиси Юссуф Фофана Англия Премер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Манбага кўра, франциялик футболчига АПЛнинг уч клуби — «Ноттингҳэм Форест», «Кристал Пэлас» ва «Астон Вилла» қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, «Милан» жорий ёзда 27 ёшли яримҳимоячини 13 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Фофана ўтган мавсумда барча турнирларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Футболчининг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.