Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Роберто Де Зерби трансфер бозорида раҳбариятнинг фаолиятини ижобий баҳолади. Унинг сўзларига кўра, ўтган мавсумда жамоа АПЛдан тушиб кетиш хавфи остида қолганидан сўнг директорлар кенгаши жиддий ўзгаришлар қилишга ваъда берган.
«Раҳбарият берган ваъдасининг устидан чиқди — ваъда қилган ишларини амалга оширди. Аммо буларнинг барчаси фақат битта мураббий учун эмас, балки клуб ва мухлислар учун қилинмоқда.
Икки муваффақиятсиз мавсумдан сўнг кўп нарсани ўзгартиришимиз керак. Биз жамоага айланишимиз лозим. Менимча, бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд», — деди Де Зерби.
Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» ўтган мавсум Англия чемпионатида 38 та учрашувда 41 очко жамғариб, 17-ўринни эгаллаган.
Маълумот учун, Де Зерби шогирдлари АПЛнинг янги мавсумидаги илк баҳсини 22 август куни «Брентфорд»га қарши ўтказади.