«Фулҳэм» бош мураббийи Алваро Арбелоа АПЛ 1-турида «Челси»га қарши учрашув олдидан Хаби Алонсо билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.
Арбелоа ва Алонсо футболчилик фаолияти давомида «Реал» сафида бирга тўп тепган. Ўтган мавсум давомида эса Алваро Мадрид клубида Алонсонинг ўрнини эгаллаб, бош мураббий бўлган.
«Мен Хаби билан бир неча кун олдин гаплашдим, аммо футбол ҳақида эмас. Оилаларимиз Лондонга келади, биз яқин дўстмиз. Аммо 90 дақиқа давомида клубларимиз учун бор кучимизни берамиз.
90 дақиқа давомида дўст бўлмаймиз, чунки бу баҳсда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз», — деди Арбелоа.
Маълумот учун, «Челси» 24 август куни АПЛ 1-турида «Фулҳеэ»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.