«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Вини Жуниорнинг кайфияти ҳамда бразилиялик футболчининг Мадрид клуби билан шартномасини узайтиргани ҳақида фикр билдирди.
«Бу янгилик мен учун кутилмаган бўлмади. Клубни бошқарганимда ва унинг шартнома билан боғлиқ вазияти ҳақида айтишганида, биринчи бўлиб: «У қолишни хоҳлаяптими ёки йўқми?» деб сўрадим. У қолишни хоҳларди.
Кейин масала молиявий шартлар ва унинг агентларига боғлиқ бўлди, аммо унинг истаги қолиш эди. Ўша пайтда мен мутлақо хотиржам эдим.
Вини дунёнинг энг яхши футболчисими, кучли учлик ёки ўнликка кирадими — буни баҳолашни хоҳламайман. Бундай таққослашларни унчалик ёқтирмайман. Аммо у, шубҳасиз, дунёдаги энг яхши футболчилардан бири. Энг яхшилар эса шу ерда бўлиши керак.
Нега аввал бошқа мураббийлар билан муаммолари бўлганини билмайман. У ғалаба қозонишни хоҳлайди. Тактик нуқтаи назардан ундан нимани кутаётганимни жуда яхши тушунади.
Менимча, у бахтли, ўйинларга қандай тайёргарлик кўраётганимизга ишонади ва ғалаба қозонишни хоҳлайди.
Ҳар бир қисқа суҳбатимиз доим: «Яна қўшамиз, яна ғалаба қозонамиз ва бахтли бўламиз», деган сўзлар билан якунланади», — деди Моуринио Ла Лига 1-туридаги «Эспанёл»га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.