Live
18
Ўзбек

Жоау Педро: «Мақсадларимизга эриша олишимизга умид қиламан»

Футбол
22 август, 07:15
«Челси» ҳужумчиси янги мавсум олдидан жамоанинг мақсадлари ҳақида гапирди.
Жоау Педро: «Мақсадларимизга эриша олишимизга умид қиламан»
Foto: Getty Images

Бразилиялик ҳужумчи Жоау Педро Англия Премер-лигасининг янги мавсуми бошланиши олдидан жамоанинг мақсадлари ҳақида фикр билдирди.

«Буни ҳамма кутмоқда. Биз кўп нарсага эриша олишимизни биламиз, чунки бизда ажойиб жамоа ва аввал ҳам ғалаба қозонган ҳамда буни давом эттиришни истаётган мураббий бор.

Мен бутун эътиборимни ишлашга қаратганман. Барчамиз тайёрмиз ва мақсадларимизга эриша олишимизга умид қиламан», — деди Педро «Челси» матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик футболчи «Челси» билан шартномасини 2034 йилгача узайтирганди.

Маълумот учун, «Челси» АПЛнинг янги мавсумидаги илк баҳсини 24 август куни сафарда «Фулҳэм»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар