Live
13
Ўзбек

МОҚнинг собиқ раиси Собир Рўзиев 73 ёшида вафот этди

Бошқа спортлар
22 август, 08:25
Ўзбекистон қиличбозлиги афсоналаридан бири, Олимпия ўйинлари совриндори ва МОҚнинг собиқ раиси оламдан ўтди.
МОҚнинг собиқ раиси Собир Рўзиев 73 ёшида вафот этди
Foto: OlympicUz

Ўзбек қиличбозлигининг забардаст вакили, Москва-1980 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори Собир Рўзиев 73 ёшида вафот этди.

Маълумот учун, Собир Рўзиев жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган. У, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига раислик қилган ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланган.

Tribuna.uz сайти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин!

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар