Бугун
70
Ўзбек

Эспи: «Мен дунёдаги энг бахтли инсонман»

Футбол
23 август, 01:20
Ҳужумчи Ла Лига янги мавсум 1-турида мадридликларга ғалаба келтирди.
Эспи: «Мен дунёдаги энг бахтли инсонман»
Фото: Gettyimages
22.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Эспаньол Эспаньол 1 : 2 Реал Мадрид Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби янги аъзоси Карлос Эспининг голи жамоага Ла Лига 1-тур доирасидаги «Эспанёл»га қарши ўйинда ғалаба келтирди (2:1).

21 ёшли форвард 80-дақиқада Жуд Беллингҳемнинг ўрнига захирадан ўйинга қўшилди, 90-дақиқада эса ҳал қилувчи гол муаллифига айланди. Бу испаниялик футболчи учун «қаймоқранглилар» сафидаги илк расмий баҳс эди.

«Тўп мен томонга қайтаётганини кўриб, ўзимга-ўзим бундай имкониятни қўлдан чиқара олмайман, дедим. Гол ура олганимдан жуда ҳам хурсандман. Кейин қайрилиб қарасам, бутун жамоа голни нишонлаяпти, – бу ҳолатни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Мен дунёдаги энг бахтли инсонман», – дея ҳужумчи сўзларидан иқтибос келтирди Madrid Universal.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Карлос Эспини «Леванте»дан июл ойи охирида 25 млн евро эвазига харид қилган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эспаньол Эспаньол
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар