Бугун
70
Ўзбек

Моуринио бир неча бор «Реал» қароргоҳида тунаб қолган — манба

Футбол
23 август, 01:05
У ўзини тўлиқ лойиҳага бағишлаган.
Моуринио бир неча бор «Реал» қароргоҳида тунаб қолган — манба
Фото: Gettyimages

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио мақсадига эришиш, барчасига улгуриш учун бир неча бор клубнинг машғулот базасида тунаб қолди. У ўзини тўлиқ лойиҳага бағишлаган. Бу ҳақда МадридХтра хабар бермоқда.

Маълумот учун, Испания чемпионатининг янги мавсумидаги илк ўйинда «Реал» «Эспанёл»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Моурино расман 2026 йилнинг 11 июнида мадридликлар бош мураббийи деб эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мураббий 2010 йилдан 2013 йилгача «қаймоқранглилар»ни бошқарган. Тажрибали мутахассис жамоа билан 3 йил давомида 3 та совринни қўлга киритди ва «Реал»ни кетма-кет уч марта УЕФА Чемпионлар Лигаси яримфиналига олиб чиқди.

Таъкидлаб ўтамиз, кейинги ўйинда Мадрид клуби 26 август куни «Реал Соседад» билан тўқнаш келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар