Бугун
70
Ўзбек

Расман: Дарвин Нунес ва Энцо Мийо Саудия Арабистонининг «Ал-Дирия» клубига ўтди

Футбол
22 август, 23:35
Ўтган мавсум якунларига кўра, Саудия Про-Лигаси йўлланмасига эга чиққан клуб, таркибига янги футболчиларни қўшиб олди.
Расман: Дарвин Нунес ва Энцо Мийо Саудия Арабистонининг «Ал-Дирия» клубига ўтди
Фото: Gettyimages

Клуб матбуот хизматининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали хабар қилишича, жамоага ижара асосида «Ал Аҳли»дан ҳужумкор яримҳимоячи Энцо Мийо ва «Ал Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нунес келиб қўшилди.

Ҳар икки футболчи ўтган ёз Саудия Арабистонига кўчиб ўтган. Ундан аввал Нуньес Англиянинг «Ливерпул» клубида, Мийо — Германиянинг «Штутгарт» жамоасида тўп тепган.

Аввалроқ Про-Лига дебютанти уругвайликни ижара бўйича келишувга эришганига қарамай, «Трабзонспор»дан илиб кетгани ҳақида хабар қилинган эди.

Маълумот учун, 2026/2027-йилги мавсумнинг икки ўйинида жамоа 3 очко тўплади: 1-турда «Ал Аҳли»га (0:1) ютқазиб, 2-турда эса «Ал Ҳазм» клубини (1:0) мағлубиятга учратди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар