«Брайтон» вингери Янкуба Минте фаолиятини «Ливерпул»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, гамбиялик 22 ёшли футболчи мерсисайдликлар сафига бориб қўшилишни истамоқда. Ўз навбатида «қизиллар» ҳам Минтенинг трансфери учун дастлаб 50 миллион евро таклиф қилган. Кейинчалик клуб 60 млн евролик иккинчи таклифни ҳам юборган. Бироқ «чайкалар» иккисин ҳам рад этган. Қайд этилишича, клуб футболчини тахминан 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Минтенинг «Брайтон» билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.